Нурсултон Рўзибоевнинг жанг санаси аниқ бўлди
Спорт
−
13 Май 4197 1 дақиқа
Ўзбекистонлик аралаш жанг санъати устаси Нурсултон Рўзибоев жорий йилнинг 27 июнь куни Озарбайжон пойтахти Баку шаҳрида UFC турнири ўтказилади. Бу ҳақда ташкилот матбуот хизмати хабар берди.
Рўзибоев Бакудаги турнирда Россия вакили Андрей Пуляев билан баҳс олиб боради. Ушбу беллашув UFC ўрта вазн тоифасидаги рейтинг жанги бўлади.
Бакудаги UFC оқшоми марказий жанги озарбайжонлик енгил вазн тоифаси вакили Рафаэль Физиев ва мексикалик Мануэль Торрес ўртасида кечади.
Маълумот учун, Нурсултон Рўзибоев фаолияти давомида 47 та жанг ўтказиб, улардан 36 тасида ғалаба қозонган, 9 марта мағлуб бўлган ва 2 марта дуранг қайд этган. Андрей Пуляевга қарши баҳс Рўзибоевнинг UFC’даги олтинчи жангига айланади. Бунгача у ушбу UFC’да 5 маротаба октагонга кўтарилиб, 4 та ғалаба ва 1 та мағлубият қайд этган. Нурсултон Рузибоэвнинг UFC’даги охирги жанги 2025 йил 17 май куни бўлиб ўтган. У ўшанда Дастин Столцфусга қарши октагонга чиқиб, ҳакамларнинг якдил қарори билан ғалаба қозонган.
Live
Барчаси