Нурсултон Рўзибоев UFC билан янги шартнома тузди

Спорт

image

Ўзбекистонлик UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоев Ultimate Fighting Championship (UFC) билан янги шартнома имзолади. Бу ҳақда спортчининг ўзи QALAMPIR.UZ'га маълум қилди.

Янги шартномага кўра, 30 ёшли Рўзибоев ташкилотда яна 4 та жанг ўтказиш имкониятига эга. Ўзбекистонлик жангчи эски шартномаси бўйича UFC’да яна 1 та жанг ўтказади.

Маълумот учун, Нурсултон Рўзибоев 2023 йил 1 июль куни ташкилотда дебют қилган. Ҳозиргача у UFC'да 3 та жанг ўтказиб, 2 тасида ғалаба қозонган, 1 та жангда эса имкониятни бой берган. 

Эслатиб ўтамиз, май ойи охирроғида Нурсултон Рўзибоев Тошкентга келган Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров билан учрашганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Рамзан Қодиров Нурсултон Рўзибоев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг