Нурмуҳаммедовнинг навбатдаги рақиби ва жанги санаси эълон қилинди
Спорт
−
18 Октябрь
4228Россиялик UFC жангчиси Умар Нурмуҳаммедов навбатдаги жангида Хитой вакили Сонг Ядонг билан тўқнаш келади. Бу ҳақда “Red Corner MMA” хабар берди.
Манбага кўра, тўқнашув жорий йил 14 декабрь куни Американинг Флорида штати Тампа шаҳрида бўлиб ўтади.
Маълумот учун, ҳаммаси бўлиб Нурмуҳаммедов MMA'да 18 та жанг ўтказиб, 18 та ғалабага эришган. Айни пайтда Ядонг UFC'нинг енгил вазн тоифасида 8-ўринни эгаллаб турибди. Умумий ҳисобда шу кунгача аралаш яккакурашлар бўйича фаолияти давомида у 21 марта ғалаба қозонган ва 8 та мағлубият аламини тотиб кўрган. У иштирокидаги яна бир жанг дуранг билан якунланган.
LiveБарчаси