Нурмуҳамедов навбатдаги жангда ютқазади – Емельяненко
Спорт
−
29 Ноябрь 2019
31201Россиялик MMA жангчиси Александр Емельяненко Mутлақ жанглар бўйича (UFC) турнирида ватандоши Хабиб Нурмуҳамедов ва америкалик Tони Фергюсон ўртасидаги бўлажак дуэль ҳақида тахмин қилишдан бош тортди. Бу ҳақда у ўзининг YouTube каналида айтиб ўтди.
Емельяненко MMA'нинг тахминларини аҳмоқона деб ҳисоблади. Шунга қарамай, 38 ёшли оғир вазнли мутахассис Нурмуҳамедов юқори самарадорлик ва тиришқоқликка эга эканлигини таъкидлади. Бироқ, у Ҳабибнинг навбатдаги жангда ютқазиши мумкинлигига ишора қилди.
"Унда ҳаммаси ажойиб, 28 ғалаба. Бу ўтган ҳафтадаги жангигача давом этди. Бироқ, унинг тоби бироз қочди, унинг ҳарорати бор”, деди Емельяненко. У Япония Приде Гран-присидаги дуэль арафасида қандай касал бўлганини эслади. Ноқулайлик ва ҳароратга қарамай, Емельяненко жангда қатнашган ва ютқазган.
Нурмуҳамедов ва Фергюсон ўртасидаги дубл 2020 йил 18 апрелда Нью-Йоркда бўлиб ўтади. Жангчилар олдинроқ саккиз бурчакда учрашишлари мумкин эди. Лекин уларнинг жанглари тўрт марта тўхтатилди.
Иккала спортчи ҳам UFC амалдаги жангчилари қаторида кетма-кет ғалабалар сони бўйича пешқадамлик қилишмоқда (12).
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь