Ўзбекистонда 8 ойда қанча киши овқатдан заҳарланиб вафот этгани айтилди

Жамият

image

Ўзбекистонда 2023 йилнинг 8 ойида 414 нафар киши овқатдан заҳарланди. Бу ҳақда 21 сентябрь куни Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи ўринбосари Нурмат Отабеков маълум қилди.

Ўтган саккиз ой мобайнида 39 та ҳолатда овқатдан гуруҳли касалланиш қайд этилган. Бунинг оқибатида 414 нафар фуқаро жабрланган, улардан 2 нафари вафот этган.  Заҳарланганларнинг 86 нафарини болалар ташкил қилади. Шу жумладан, касалланганларнинг 81 нафарида ботулизм қайд этилган.

"Маиший, яъни уй шароитида гуруҳли касалланиш салатларни тайёрлашда санитария қоидаларига, сақлаш тартибига риоя қилмаслик оқибатида юзага келмоқда. Мактабгача таълим ташкилотларда бу каби ҳолатлар бизни кўпроқ ўйлантирмоқда. 13 июлда Сергели туманидаги 600-сонли боғчада 12 нафар, Ангрен шаҳридаги 10-сонли боғчада 27 нафар тарбияланувчиларнинг гуруҳли овқатдан заҳарланиш ҳолати рўйхатга олинган", деган Нурмат Отабеков.

Унга кўра, мактабгача таълим ташкилотларида бундай ҳолатларнинг кузатилиши, биринчидан, ошхоналар лойиҳа асосида қурилмаётгани, санитария талабларига зид равишда фаолият юритаётгани ва иссиқ-совуқ cув таъминотидаги муаммолар билан боғлиқ. Мазкур ошхоналарда ишлатилаётган жиҳозлар эскиргани, болаларга овқат тайёрлаб бераётганлар номутахассис ва санитария нормалари бўйича ўқитилмагани ҳам асосий сабаблардан бири бўлмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззахда 60 нафарга яқин одам овқатдан заҳарлангани ҳақида хабар бергандик.

Акобир Сайидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Ўзбекистон овқатдан заҳарланиш Нурмат Отабеков

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг