Нуриддинов ва Жўраев асосийда. Ўзбекистоннинг Жаҳон чемпионати учун таркиби маълум
Спорт
−
22 Ноябрь 2021 4894 1 дақиқа
Ўзбекистон оғир атлетика терма жамоасининг Жаҳон чемпионати учун таркиби эълон қилинди.
Дунё биринчилигида -109 кг вазн тоифасида Олимпия чемпионлари Руслан Нуриддинов (Рио-2016) ва Акбар Жўраев (Токио-2020) иштирок этади. Шунингдек, таркибдан Адҳамжон Эргашев (67 кг), Кумушхон Файзуллаева (71 кг) ҳамда Муҳаммадқодир Тоштемиров (81 кг) каби бошқа атлетлар ҳам ўрин олган.
Эркаклар:
55 кг: Оғабек Нафасов
67 кг: Адҳамжон Эргашев
73 кг: Достон Ёқубов
81 кг: Муҳаммадқодир Тоштемиров
89 кг: Сарвар Зафаржонов
89 кг: Ҳожиакбар Олимов
96 кг: Қурбонмурод Намозов
109 кг: Руслан Нуриддинов
109 кг: Акбар Жўраев
+109 кг: Мирҳосил Мирзабоев
Аёллар:
55 кг: Озода Ҳожиева
55 кг: Жамила Панфилова
71 кг: Севинчой Комилова
71 кг: Кумушхон Файзуллаева
76 кг: Барчиной Эшқулова
76 кг: Нигора Сувонова
87 кг: Турсуной Жабборова
Захира таркиби:
73 кг: Оғабек Тўхтаев
89 кг: Отахон Имомов
49 кг: Зуҳра Отажонова
Жорий йилнинг 7-17 декабрь кунлари Тошкент шаҳри илк бор оғир атлетика бўйича катталар ўртасидаги Жаҳон чемпионатига мезбонлик қилади.
Маълумот учун, мазкур мусобақага Баҳром Мендибоев бош мураббийлигидаги Ўзбекистон терма жамоаси Украинада тайёргарлик олиб бормоқда.