Нурдинжон Исмоилов Хоманаийнинг хотира дафтарини имзолади
Жамият
−
06 Март 4451 1 дақиқа
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов Тошкент шаҳридаги Эрон элчихонасига ташриф буюриб, марҳум Эрон Олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг вафоти муносабати билан очилган хотира дафтарини имзолади. Бу ҳақда Эроннинг Ўзбекистондаги элчихонаси хабар берди.
“У хотира дафтарини имзолаб, Ўзбекистон давлати ва халқи номидан чуқур таъзия билдирди”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Эрон Президенти Масъуд Пезешкиёнга Эрон Олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаийнинг вафоти муносабати билан таъзия изҳор этилган мактуб йўллаган эди.
Жорий йилнинг 28 февраль куни Исроил ва АҚШнинг Эронга зарбалари эрталаб бошланди. Ҳужумлар давомида Эрон Олий раҳбари Оятуллоҳ Али Хоманаий ўлдирилди – унинг жасади Теҳрондаги қароргоҳи вайроналари остидан олиб чиқилган. Шунингдек, Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси раҳбари Муҳаммад Пакпур ва Мудофаа вазири Амир Насирзода ҳам ҳалок бўлди.