Саратонни даволашда Туркия технологияси йўлга қўйилмоқда
Бизнес
−
27 Февраль
9452Дунёда ҳар йили 16 миллионга яқин саратон аниқланади. Биргина Ўзбекистоннинг ўзида 100 мингдан зиёд одам онкологик касаллик билан оғриган. Даволаниш жараёни эса бир мунча оғир ва қиммат. Аммо энди Туркия клиникаси билан ҳамкорликда имзоланган меморандум орқали бу жараёнлар анча осон кечади.
25 февраль куни Тошкентда “Numa diagnostiks” ва Туркиянинг нуфузли “Medipol” клиникаси ўртасида ҳамкорлик шартномаси имзоланди. Шу муносабат билан дунёнинг топ ўнталигига кирувчи онкология соҳасининг тажрибали профессор, доктор, доцент ва врачлари Ўзбекистонга ташриф буюрди.
“Онкологик касалликлар XXI асрнинг энг кенг тарқалган касалликларидан бири экани ҳеч кимга сир эмас. Унинг оғир оқибатларини ҳам ҳаммамиз яхши биламиз. Шунинг учун биз онкология соҳасидан топ ўнталикка кирувчи Туркиянинг энг малакали шифокорларини, профессорларини таклиф қилдик”, дейди "Numa diagnostiks" раҳбари Хуршида Қўчқорова.
“Medipol” Туркиядаги беморлар қамрови бўйича энг катта клиника ҳисобланади. Унинг 3 та университети Истанбулда, Анқарада эса яна битта университет биноси ҳамда 10 та шифохонаси мавжуд. Клиникада беморлар стоматология, гематология, болалар ва катталар онкологияси бўлимларида даволанади. Шунингдек, “Medipol” ўзининг гинекология борасида кўрсатадиган хизматлари билан ҳам машҳур. Клиникада бепуштликдан даво топиш кўрсаткичи 74 фоизни ташкил этади. Бутун дунёда эса бу натижа атиги 48 фоиз.
“Numa Group” эса Ўзбекистонда ўзининг табиий маҳсулотлар ишлаб чиқариши билан танилган.
“Numa” компаниясининг биринчи шиори бу – соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш. Биламизки, организмда бирор-бир элемент, мисол учун, темир, йод ёки витамин етишмовчилиги бўлса, касалликларнинг олдини олиш учун, албатта, бепул диагностика хизматларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Чунки бизнинг иқлим минтақамиз ҳам шунга мосланган – денгиздан узоқ ерда жойлашганимиз”, дейди Қўчқорова.
Ҳозирги кунда компанияда 25 хилдан ортиқ болалар ва катталар учун мўлжалланган маҳсулотлар, жумладан, витамин ва косметикалар ишлаб чиқарилади. Компания бугунга қадар, аллақачон, 90 мингдан зиёд харидорларга хизмат кўрсатган.
Мамлакатда онкологик касаллик билан оғриган беморлар сони, афсуски, кам эмас. Ҳар йили юзлаб беморлар даво истаб чет мамлакатларга боради. Бироқ кўп ҳолларда Ўзбекистонда қилинган таҳлил натижалари бошқа мамлакатларда қабул қилинмайди. Шу сабабли ҳам “Numa” компанияси онкология соҳасига алоҳида эътибор қаратди.
“Статистикалар билан танишиб чиққанимизда шунга гувоҳ бўлдикки, турли хил оғир касалликлар бўйича Ўзбекистонда жуда кўп беморлар Туркияга боради ва бу катта харажат талаб этади. Улар бу борада қийинчиликларга дуч келади. Шундай қийинчиликлардан бири бу Ўзбекистондаги тиббий хулосалар, қон таҳлил натижаларининг чет давлатда қабул қилинмаслигидир. Бу таҳлилларни қайтадан топшириш яна 3-4 баробар кўпроқ харажат қилишга олиб келади. Биз орқали бу муаммо бартараф этилади. Энди беморлар клиникамизда таҳлилларни топшириши, Туркияга учмасдан туриб, улардан онлайн маслаҳатларни олиши ҳамда биз туркиялик ҳамкасбларимиз билан ҳамкорликда даволаш чораларини кўришимиз мумкин бўлади”, дейди “Numa” компаниялар гуруҳи бош директори Олимжон Абдуваҳобов.
Энди “Numa diagnostiks”да “Medipol” клиникаси билан ҳамкорликда ташкил этиладиган таҳлиллар бу муаммога якун ясайди. Ўзбекистоннинг ўзида тўғри ташхис қўйиш ва шу натижаларга асосланиб Туркияда даволаниш имконияти яратилади.
"Биринчи навбатда, биз беморларимизнинг Ўзбекистонда ўтказилган таҳлиллари ва ташхис натижаларини биргаликда кўриб чиқамиз. Шундан сўнг, беморларимизни қайси даволаш усули тўғри бўлса, шунга йўналтирамиз. Агар иложи бўлса, албатта, бу ерда даволашга ҳаракат қиламиз. Лекин махсус техника ёки махсус даволаш усули керак бўлса, Туркияга таклиф қиламиз. Бизнинг энг асосий вазифаларимиздан бири жуда тез ҳаракат қилишдир. Агар камчиликлар бўлса, уларни бартараф этамиз ва иложи борича тезроқ энг мос даволаш йўналишини танлаймиз ҳамда хизмат кўрсатишни бошлаймиз”, дейди доцент Дилек Унал.
Туркияга борган беморлар чет элликлар учун махсус ташкил этилган бўлимда даволанади. У ерда мижозларга таржимонлар берилади. Ўтган йилнинг ўзида ушбу шифохонада 35 минг халқаро беморлар даволанган.
“Numa diagnostiks”нинг лабораториясидаги барча ускуналар Германия ва АҚШдан келтирилган. Шу сабабли ҳам тўғри таҳлил натижалари қисқа фурсатларда тақдим этилади.
Бундан ташқари, бошқа диагностика марказларидан фарқли ўлароқ, “Numa” компанияси уйда ёки ишхонада ўтирган ҳолда хизматдан фойдаланиш ва таҳлил натижаларини онлайн олиш имкониятини ҳам тақдим этади.
Иккала компаниянинг ҳам асосий мақсадларидан бири касалликларни эрта аниқлаш ва олдини олишдир. Шу сабабли ҳам ўзаро ҳамкорлик асосида тажриба алмашиш йўлга қўйилади.
“Бу нафақат беморларимиз учун, балки шифокорларимиз учун ҳам мўлжалланган ҳамкорликдир. Чунки биз “Medipol” билан биргаликда шифокорларимизни Туркияга тажриба алмашиш учун жўнатамиз. Шунингдек, у ердан мутахассисларни Ўзбекистонга олиб келиб, бепул маслаҳатларни йўлга қўйиш имкониятимиз бор”, дейди Абдуваҳобов.
Имзоланган меморандум сабаб 26 ва 27 февраль кунлари “Numa diagnostiks”да онкология билан оғриган беморлар учун бепул кўрик ташкил этилди.
Яқин келажакда туркиялик ҳамкорлар билан биргаликда Ўзбекистонда биринчилардан бўлиб JCI сертификатига эга бўлган иновацион клиника очилиши режалаштирилди.
Алоқа учун телефон +998555133333
Telegram каналимизга a’zo bo‘ling
Instagram’да янгиликлардан xabardor bo‘ling
Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг numadiagnostics.uz
Реклама ҳуқуқи асосида