Нукусда вайроналардан қутқарилган 5 яшар қизча вафот этди
3-саҳифа
−
11 Март 2023
12159Жорий йилнинг 8 март куни Нукусда портлаган уй вайроналари остидан олиб чиқилган 5 яшар қиз шифохонада вафот этди. Бу ҳақда “Kruz.uz” нашри хабар берди.
Қайд этилишича, қизчанинг ўлимига юрак ва ўткир нафас етишмовчилиги сабаб бўлган. Портлаш юз берган пайтда қизнинг бувиси, онаси ва оиланинг икки фарзанди ҳам ҳалок бўлган, қизчанинг отаси омон қолган.
Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 29 январь куни Нукус шаҳри “Темир жол” маҳалласидаги 4 қаватли уйнинг тўртинчи қаватида жойлашган хонадонларнинг бирида газ портлаб, уй вайроналари остидан 5 кишининг жасади топилган эди. Кейинроқ ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган эди.
LiveБарчаси