Нукусда 5 кишининг ўлимига сабаб бўлган портлаш юзасидан жиноят иши қўзғатилди
Crime
−
30 January 2023 7070 1 minute
Аввал хабар берганимиздек, 29 январь куни Нукус шаҳри “Темир жол” маҳалласидаги 4 қаватли уйнинг тўртинчи қаватида жойлашган хонадонларнинг бирида газ портлаб, уй вайроналари остидан 5 кишининг жасади топилганди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси маълум қилди.
“Мазкур ҳолат юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 259-моддаси 2-қисми “б” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, дейилади хабарда.
Қайд этилишича, ҳозирда айбдор шахслар доирасини аниқлаш, уларни жиноий жавобгарликка тортиш масаласи ҳал этилмоқда.
Live
All