Нукусда Trailblazer’ни олиб қочган эркак автоҳалокатга учради

3-саҳифа

image

Қорақолпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида 31 ёшли эркак бировнинг гаражига ўғринча бостириб кириб, хонадондаги Trailblazer автомобилини ўғирлаб кетди. Эркак автомобилни маст ҳолатда бошқарган ва автоҳалокатга учраган. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди

Маълум қилинишича, шу йилнинг 1 май куни соат 01:40 ларда номаълум шахс Нукус шаҳрида жойлашган 39 ёшли Х.Р.га тегишли қурилиши тугалланмаган уй гаражи ойнасини синдириб, ғайри қонуний тарзда кирган. У гараждаги Trailblazer русумли автомашинасини эшиклари қулфланмаган, очиқ ва калити ўт олдириш жойида қолдирганлигидан фойдаланиб, ушбу автомашинани номаълум томонга олиб қочиб кетганлиги аниқланган.

Олиб борилган тезкор-қидирув ишлар натижасида жабрланувчига тегишли бўлган Trailblazer автомашинаси номаълум шахс томонидан Нукус тумани ҳудудидаги йўл четидаги дарахтга урилиб, ағдарилган ҳолда топилган.

Ҳодиса содир бўлган жойда автомашинада бўлган номаълум шахс қўлга олиниб, унинг шахсига аниқлик киритилган. У муқаддам судланган 31 ёшли М.А. эканлиги ва у ўта маст ҳолдалиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Нукус шаҳар Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан МАга нисбатан Жиноят кодексининг 267-моддаси 2-қисми “г” банди (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Қайд этиш жоиз, Жиноят кодексининг нормаларига кўра, ушбу жиноятни содир этган шахс 10 йилдан 15 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

ўғрилик Нукус Trailblazer

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг