Нукусда пропан олиб кетаётган MAN ағдарилиб кетди (видео)
3-саҳифа
−
14 Март
4959Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрида MAN русумли пропан газ ташувчи юк автомобили ағдарилиб кетди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Қайд этилишича, бугун, 14 март куни соат 03:05 да Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳри М.Нурмуҳаммедов кўчасида MAN русумли пропан газ ташувчи юк автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлгани тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Хабарга асосан, ФВВ қутқарувчилари айтилган манзилга етиб бориб, махсус-техника ва қутқарув анжомлари ёрдамида тезкорлик билан кўрилган чоралар туфайли содир бўлиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятнинг олди олинган. Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва тан жароҳати олганлар йўқ.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жиззах вилояти Шароф Рашидов тумани ҳудудидан ўтган М-39 автомобиль йўлида Matiz ҳайдовчиси ухлаб қолиб, юк машинаси билан тўқнашганди. Оқибатда Matiz ҳайдовчиси вафот этган.
LiveБарчаси