Нукусда Nexia-3 ҳайдовчиси тўхтаб турган 5 та автомобилни урди

3-саҳифа

image

Кеча, 30 январь куни Нукус шаҳрида 6 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. Бу ҳақда ЙҲХББ маълум қилди.

ЙТҲ соат 16:00 ларда Нукус шаҳри ҳудудидан ўтган А-380 “Ғузор-Бухоро-Нукус-Бейнеу” халқаро аҳамиятдаги автомобиль йўлининг 771-километрида содир бўлган.

Ҳайдовчи, 1971 йилда туғилган У.Р. Nexia-3 русумли автомобилда ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотган ва қарама-қарши бўлакка ўтиб кетиб, йўл четида тўхтаб турган 2 та Lacetti, Damas, Spark ҳамда Cobalt русумли автомобилларга урилган.

Натижада, Nexia-3 русумли автомобиль ҳайдовчиси, 50 ёшли У.Р.га биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Транспорт воситалари техник шикастланган. Суриштирув ишлари давомида ҳайдовчи У.Р. маст ҳолда автомобиль бошқарганлиги маълум бўлган.

Мазкур ЙТҲ юзасидан Нукус шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

ЙТҲ Нукус

Баҳолаганлар

429

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг