Нукус шаҳрига янги ҳоким тайинланди
Жамият
−
27 Июль 2023
5933Абатбай Данияров Қорақалпоғистон Республикасининг Нукус шаҳрига янги ҳоким этиб тайинланди. Бу ҳақда шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 2020 йил ноябрь ойидан шу пайтга қадар Нукус шаҳар ҳокимлигини Утемурат Панаев бошқариб келаётган эди. Унинг ўрнига келган Абатбай Данияров эса шу вақтга қадар Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган.
Маълумот учун, Абатбай Данияров 1987 йилда Нукусда туғилган, 2008 йилда Нукус давлат педагогика институтини инглиз тили ўқитувчиси мутахассислиги бўйича тамомлаган. 2021 йилда “Дўстлик” ордени билан мукофотланган.
LiveБарчаси