Нукус халқаро аэропортига нисбатан чора кўрилди
Жамият
−
26 Август
9877Қорақалпоғистон Республикаси Рақобат қўмитаси "Nukus xalqaro aeroporti” МЧЖ томонидан амалга оширилган танлов савдоларида қонун талабларига риоя қилинганлиги юзасидан ўрганиш ишларини олиб борди ва қонун бузилиш ҳолатини аниқлади. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.
“Ўрганишлар натижасида, мазкур МЧЖ Давлат харидлари портал орқали амалга оширган 120 000 000 сўмлик танлов савдоларини ўтказишда Ўзбекистон Республикаси “Давлат харидлари” ва “Рақобат тўғрисида”ги Қонунлар талабларига риоя қилмаганлиги аниқланди” дейилади хабарда.
Юқоридагиларга кўра, Қўмита махсус комиссияси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги Қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли Низом талабларини бузиш аломатлари билан “Nukus xalqaro aeoroporti” МЧЖга нисбатан белгиланган тартибда иш қўзғатилиб, натижаси юзасидан тегишли таъсир чораси қўлланилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ биржа савдоларида юқори ликвидли ва монополь турдаги маҳсулотларнинг сотилишида қонунга зид ҳаракатлар аниқланган “Amudaryotex” МЧЖ ХКга жарима қўлланган эди.
LiveБарчаси