Рақобат қўмитаси яна бир корхонани жаримага тортди
3-саҳифа
−
22 Август
3123Биржа савдоларида юқори ликвидли ва монополь турдаги маҳсулотларнинг сотилишида қонунга зид ҳаракатлар аниқланган “Amudaryotex” МЧЖ ХКга жарима қўлланди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, Қорақалпоғистон Республикаси Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси томонидан “Amudaryotex” МЧЖ ХКнинг 2024 йилнинг январь-июнь ойларидаги фаолиятида “Рақобат тўғрисида”ги Қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилиши юзасидан ўрганиш ишлари ўтказилган.
Олиб борилган ўрганишлар натижасида “Amudaryotex” МЧЖ ХК томонидан 2024 йил I ярмида техник чигит, пахта толаси ва момиқ маҳсулотларини тасдиқланган жадвал асосида биржа савдоларига қўймасдан, тўғридан тўғри шартнома асосида сотиш орқали 900 млн сўмга яқин асоссиз маблағлар олинганлик ҳолатлари аниқланган.
Юқоридагиларга кўра, қўмита Махсус комиссияси томонидан “Рақобат тўғрисида”ги қонуннинг 29-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 225-сонли низом талабларини бузиш аломатлари билан “Amudaryotex” МЧЖ ХКга нисбатан иш қўзғатилиб, натижаси бўйича белгиланган тартибда молиявий жарима қўллаш юзасидан қарор қабул қилинган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ “Ўзтемирйўлйўловчи” АЖ ва “Шаҳар атрофида йўловчи ташиш” МЧЖ га нисбатан қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан молиявий жарима қўлланилганди.