Нукус фожиаси. Турданов Тажимуратовга қарши кўрсатма берди

3-саҳифа

image
0:00
0:00
download

Хабарингиз бор, кеча, 28 ноябрь куни Бухоро вилоят судида 1-2 июль кунлари Нукусда содир бўлгшан норозилик намойишлари ва тартибсизлар бўйича 22 киши устидан суд иши ўз ишини бошлади. 

Бугун, 29 ноябрь куни соат 9:00 да Нукус воқеалари бўйича суднинг иккинчи куни старт олди. 

Суд ишида айбланувчи Нукус олимпия захиралари коллежи директори Азамат Турданов кўрсатма берди. У 1-2 июль кунлари Нукус шаҳридаги оммавий тартибсизликларда спортчиларнинг иштирок этишини таъминлаган ва Даулетмурат Тажимуратовни елкасига ўтказиб, Жўқорғи Кенгесни эгаллаш мақсадида олиб борган.

Судланувчи бу ишни ўзи хоҳлаб амалга оширгани, уни ҳеч ким мажбурламагани ҳақида гапирди. 

Азамат Турданов, шунингдек, Даулетмурат Тажимуратовга қарши кўрсатма берди.  У Тажимуратовни  "фирибгар" ва "жиноятчи" деб атади.


Мақола муаллифи

Теглар

Азамат Турданов Даулетмурат Тажимуратов

Баҳолаганлар

920

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг