Нукенованинг акаси Бишимбаевдан маънавий зарар ундирди

Олам

image

Қозоғистон собиқ иқтисодиёт вазири Қуандиқ Бишимбаевдан турмуш ўртоғи Салтанат Нукеновани ўлдиргани учун моддий ва маънавий зарар ундирилди. 17 миллионга тенгега яқин (452 млн 600 минг сўм) пул марҳуманинг акаси Айтбек Амангелдига берилиши белгиланди. Бу ҳақда Остона шаҳар суди матбуот хизмати хабар берди.

“Суд жавобгардан моддий ва маънавий зарар учун пул ундиришни белгилади. Талаблар кучга кирган ҳукмга асосланган бўлиб, унга кўра жавобгар даъвогарнинг синглисини ўлдиришда айбдор деб топилган. Ака маънавий азоб чекканини, соғлиғи ёмонлашганини, фожиали воқеа оқибатида меҳнатга лаёқатини йўқотганини таъкидлаган,” дейилади идора баёнотида.

Қайд этилишича, марҳуманинг ота-онаси даъвогар фойдасига ундиришлардан воз кечган. Даъво доирасида, шунингдек, жиноят иши бўйича юридик хизматлар учун тўланган харажатлар ҳам кўрсатилган. Якунда Бишимбаевдан 6 877 672  тенге (183 млн 109 минг сўм) миқдоридаги харажатлар ва 10 миллион тенге (266 млн 237 минг сўм) миқдоридаги маънавий зарар ундирилган.

Суд қарори ҳали кучга кирмаган.

Маълумот учун, Қозоғистоннинг собиқ иқтисодиёт вазири Қуандиқ Бишимбаев ва “Гастроцентр” директори Бахитжан Байжанов иши бўйича суд жараёни 2024 йилнинг 11 мартида бошланган ва 2024 йилнинг 13 майида якунланган. Суд жараёни гувоҳлар иштирокида ўтган ва тўғридан-тўғри эфирда намойиш этилган. Қуандиқ Бишимбаев ўзининг турмуш ўртоғи Салтанат Нукеновани шафқатсизлик билан қийноққа солиб ўлдиргани учун 24 йиллик қамоқ жазосига ҳукм қилинган. Бахитжан Байжанов эса оғир жиноятни яширгани учун 4 йил қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Салтанат Нукенованинг акаси Бишимбаевдан моддий ва маънавий зарар учун товон пули талаб қилиб, судга даъво аризаси киритгани хабар қилинган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Қозоғистон Нукенова Қуандиқ Бишимбаев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг