Новосибирскда қийин вазиятда қолган оила Ўзбекистонга қайтарилди
Жамият
−
13:40 447 1 дақиқа
Россиянинг Новосибирск шаҳрида фарзандлари меҳрибонлик уйида қолган ўзбекистонлик оила Ўзбекистонга қайтарилди. Бу ҳақда “Дунё” ахборот агентлиги хабар берди.
Қайд этилишича, боланинг онаси Россия миграция қонунчилигини бузгани учун Новосибирскдаги чет эл фуқароларини вақтинча сақлаш марказига жойлаштирилган. Оқибатда унинг фарзандлари меҳрибонлик уйида қолган.
Ўзбекистоннинг Новосибирскдаги Бош консулхонаси дипломатлари вазиятга аралашиб, бир кун ичида вақтинча сақлаш маркази ва меҳрибонлик уйи раҳбарияти билан музокаралар ўтказган. Натижада аёлнинг озод этилишига кўмаклашилган ва унга Ўзбекистонга қайтиш сертификати расмийлаштириб берилган. Шундан сўнг, бола “Толмачёво” халқаро аэропортига олиб борилиб, онасига топширилган.
Маълум қилинишича, сўнгги бир ҳафта давомида Бош консулхона вакиллари яна тўрт нафар боланинг ҳам Ўзбекистонга қайтишига кўмаклашган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиянинг Новосибирск шаҳрида ота-онасининг миграция қонунчилигини бузгани сабабли реабилитация марказларига жойлаштирилган икки нафар ўзбекистонлик бола оиласи билан Ўзбекистонга қайтарилгани ҳақида хабар берилган эди.
Live
Барчаси20 Октябрь