Новосибирскда энг кўп ўзбекистонлик мигрантлар ишлаяпти
Олам
−
22 Июль 2025 4527 1 дақиқа
Россиянинг Новосибирск вилоятида яшаётган мигрантларнинг 73 фоизини ўзбекистонликлар ташкил этади. Бу ҳақда Миграция масалалари бўйича Новосибирск бошқарма бошлиғи ўринбосари Людмила Фоменко 20 июль куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида сўз очди.
Билдирилишича, вилоятга энг кўп миқдорда муҳожирлар Ўзбекистондан борган. Иккинчи ўринда эса Тожикистон фуқаролари туради – уларнинг сони 36 минг кишига етган бўлиб, бу вилоятдаги умумий чет элликлар сонининг 28 фоизини ташкил қилади. Энг кам миқдордаги муҳожирлар эса Қозоғистондан борган.
Шунингдек, Новосибирск вилоятида Россия фуқаролигини олиш ҳолатлари ҳам ортиб бормоқда. Маълумотларга кўра, 36 минг нафар тожикистонлик, 17 минг нафар қирғизистонлик ва 14 минг нафар қозоғистонлик фуқаролар Россия паспортини олишга муваффақ бўлган.
Мутахассисларнинг фикрига кўра, бу вилоят айниқса ўзбекистонликлар учун жозибадор ҳисобланади. Сабаби, у ерда мавсумий ишлар – хусусан, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларида иш топиш имкониятлари кўп. Иш шароитлари нисбатан қулай ва маошлар бошқа ҳудудларга нисбатан яхши бўлгани учун бу ер меҳнат муҳожирлари учун қулай.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия Хавфсизлик Кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев 2024 йилнинг 1 декабридан буён Россияга сохта ҳужжатлар билан киришга уринган ва кириши чекланган тахминан 30 минг хорижий фуқаро аниқлангани ҳақида гапирганди.
Live
Барчаси