Норов Лавров билан телефонда гаплашди
Олам
−
07 Октябрь 2022
4955Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норовнинг Россия Федерацияси Ташқи ишлар вазири Сергей Лавров билан телефон орқали суҳбати бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ташқи сиёсат идораси хабар бермоқда.
2022 йил 15-16 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон Республикаси раислигида бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари Кенгаши йиғилишининг якунлари муҳокама қилинган.
“Давлатлараро ҳамкорликнинг, жумладан, Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси ўртасида кенг қамровли стратегик шериклик тўғрисидаги декларация доирасидаги алоқаларнинг турли жиҳатлари юзасидан фикр алмашинилди”, дейилади хабарда.
Ўзбекистон ва Россиянинг икки ва кўп томонлама кун тартибидаги барча йўналишлар бўйича алоқаларни жадаллаштиришга тайёрлиги таъкидланган
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг таклифига биноан 7 октябрь куни Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигига аъзо давлатлар раҳбарларининг норасмий саммитида иштирок этиш учун Санкт-Петербург шаҳрига жўнаб кетди.
LiveБарчаси