Норов АҚШга ўзи билан ўтмишдошлари Комилов ва Сафоевни ҳам олиб борди
Жамият
−
13 Декабрь 2022
9936Вашингтонда Ташқи ишлар вазири Владимир Норов бошчилигида бўлиб турган Ўзбекистон делегацияси таркибида собиқ Ташқи ишлар вазирлари – Ўзбекистон Президентининг ташқи сиёсат масалалари бўйича махсус вакили Абдулазиз Комилов ва Сенатнинг раисининг биринчи ўринбосари Содиққ Сафоев бор. Шунингдек, делагацияга Адлия вазири Акбар Тошқулов ҳамроҳлик қиляпти.
Бугун, 13 декабрь куни Вашингтон шаҳрида Ўзбекистон ва Америка Қўшма Штатлари ўртасидаги Стратегик шериклик мулоқотининг иккинчи йиғилиши бошланди.
Томонлар делегацияларига Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Норов ва АҚШ Давлат котибининг Жанубий ва Марказий Осиё бўйича ёрдамчиси Дональд Лу раҳбарлик қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Содиқ Сафоев 1993 йилда ва 2001-2003 йилларда Ташқи ишлар вазири лавозимини эгаллаган. Абдулазиз Комилов эса ушбу идорани биринчи тайинловда 1994 йилдан 2003 йилгача, иккинчи тайинловда 2012 йилдан 2022 йилнинг мартигача бошқарган.
LiveБарчаси