Норбоева Ўзбекистонда энг коррупциялашган уч соҳани очиқлади
Жамият
−
05 Апрель 2022
31045Соғлиқни сақлаш, таълим ва банк тизимлари Ўзбекистонда энг коррупциялашган соҳалар қаторида қолмоқда. Бу ҳақда бугун, 5 апрель куни бўлиб ўтган Коррупцияга қарши курашиш миллий кенгашининг йиғилишида Кенгаш раиси Танзила Норбоева сўз очди, деб хабар бермоқда йиғилишда иштирок этаётган QALAMPIR.UZ мухбири.
Йиғилишда қайд этилишича, коррупцияга оид жиноятчиликка қарши кураш борасида олиб борилган бир қатор амалий чора-тадбирлар натижасида ушбу жиноятларни фош қилиш даражаси ортган.
“2021 йилда 5 483 нафар шахсга нисбатан 3 769 та коррупциявий жиноят ишлари судларга оширилган. Яъни судга юборилган жиноят ишлари ҳамда жавобгарликка тортилган шахслар сони ўртача 3 бараварга кўпайган.
Судларга юборилган жиноят ишларининг ҳар учтадан биттаси соғлиқни сақлаш, таълим ва банк тизими ходимлари томонидан содир этилган”, дейди Норбоева.
Коррупцияга қарши курашиш борасида олиб борилган кескин чоралар натижасида судга юборилган жиноят ишлари сони ўтган йилга нисбатан банк соҳасида 300 фоизга, таълим тизимида 120 фоизга ҳамда соғлиқни сақлаш соҳасида 100 фоизга ортган.
LiveБарчаси