Норбоева “Арқадағ” билан учрашди

Олам

image

Кеча, 12 май куни Ўзбекистон Олий Мажлиси делегациясининг Ашхобод шаҳрига ташрифи доирасида “Арқадағ”, Туркманистон Миллий Генгеши Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов билан учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда “Арқадағ” Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиё давлатлари раҳбарларининг маслаҳат учрашувларини ўтказиш ташаббусини юқори баҳолаган.

Шу муносабат билан томонлар олий даражада эришилган келишувлар ижроси устидан самарали парламент назорати муҳимлигини таъкидлаган.

Икки мамлакат ҳудудлари ўртасидаги алоқаларни фаоллаштириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилган.

“Арқадағ” Шавкат Мирзиёевнинг Марказий Осиёда етакчи аёллар мулоқотини ташкил этиш ташаббуси ўз вақтида эканини таъкидлаган ва Ўзбекистоннинг 2021 йилда ундаги раислигини юқори баҳолаган.

Томонлар икки мамлакат томонидан ёшлар сиёсатига қаратилаётган алоҳида эътиборни инобатга олиб, Ўзбекистон ва Туркманистон парламентларининг ёш аъзолари ўртасида замон талабларини ҳисобга олган ҳолда алоқаларни йўлга қўйиш ва фаоллаштириш муҳимлигини урғулаган.


Мақола муаллифи

Теглар

Танзила Норбоева Гурбангули Бердимуаҳмедов

Баҳолаганлар

146

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг