Нодирбеклар курашида ғолиб аниқланди
Спорт
−
14 Июнь
4207Тошкентда бўлиб ўтган “Uzchess Cup” турнирида Нодирбек Ёқуббоев охирги турдаги дурангдан сўнг “Masters” гуруҳида чемпионликни қўлга киритди.
Турнирнинг сўнгги турида Нодирбек Ёқуббоев хитойлик Юй Ян И билан дуранг ўйнади. Шу тариқа Ёқуббоев 5,5 очко билан “Masters” гуруҳида чемпион бўлди ва 25 минг доллар мукофот пулини қўлга киритди.
2-ўринни эгаллаган Нодирбек Абдусатторов ҳам чемпион билан бир хил натижа қайд этди, лекин қўшимча натижаларга кўра у Нодирбек Ёқуббоевга 1- ўринни бой берди. 2-ўринни эгаллаган Нодирбек Абдусатторов 20 минг доллар, 3-ўринни қўлга киритган хитойлик Юй Ян И эса 15 минг доллар мукофот пули олди.
Маълумот учун, 6 июнда бошланган мазкур турнир ўтган йили декабрь ойида Самарқандда бўлиб ўтган шахмат бўйича Жаҳон чемпионатидан сўнг, Ўзбекистонда ўтказилган энг йирик шахмат турнири ҳисобланади. Турнирнинг умумий мукофот миқдори 166 минг АҚШ долларини ташкил этди. Мусобақада “Masters”, “Challengers” ва “Futures” гуруҳлари бўйича рейтинги 2500 дан юқори шахматчилар иштирок этди.
Хабибуллоҳ Райимов
LiveБарчаси