Нодирбек Абдусатторов 2023 йил энг кўп даромад қилган шахматчилар ўнталигига кирди
Спорт
−
07 Январь
15132Халқаро тоифадаги гроссмейстер, 19 ёшли Нодирбек Абдусатторов 2023 йилда 12 та мусобақада иштирок этиб, 190 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофотига эга чиққан. Бу ҳақда “Chess.com” сайти маълум қилди.
Йил давомида жаҳоннинг энг кўп даромад қилган шахматчиси хитойлик гроссмейстер Дин Лижэнь бўлган. У 2023 йил давомида турнирлардан 1 228 200 АҚШ доллари миқдорида пул ишлаган.
Иккинчи ўриндан россиялик Ян Непомняший жой олган – 1 226 825 АҚШ доллари. Учинчи ўринда эса Магнус Карлсен турибди – 705 155 АҚШ доллари.
Аёллардан, хитойлик Цзюй Вэньцзюнь 354 581 АҚШ доллари ва Лэй Тинцзе 257 171 АҚШ доллари билан ушбу рўйхатга киритилган.
Шунингдек, ўнталикда америкалик Хикару Накамура 284 527 АҚШ доллари билан 7-ўринни эгаллаган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг декабрь ойида Канаданинг Торонто шаҳрида ўтказилган шахмат бўйича Champions Chess tour-2023 турнирида Нодирбек Абдусатторов 3-ўринни қайд этган эди.