Елизавета II нинг турмуш ўртоғи шаҳзода Филипп 99 ёшни қаршилади
Олам
−
10 Июнь 2020
7547Бугун, 10 июнь куни шаҳзода Филипп 99 ёшни қарши олади. Байрам тинч ўтади, чунки Елизавета II ва унинг турмуш ўртоғи карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ҳамон ўз-ўзини изоляция қилишда қолмоқда. Маълум қилинишича, табриклар аудио ва видео орқали қабул қилинади. Туғилган кунга аталган қуролли салют ҳам бекор қилинади.
94 ёшли қиролича Елизавета II ва унинг эри, Эдинбург герцоги шаҳзода Филипп Пасха байрамидан бери изоляцияда қолмоқда. Эр-хотин Букингем саройини тарк этиб, март ўрталарида Виндзор саройига кўчиб ўтишган ва Лондонга қайтишларини ҳали режалаштиришмаган.
Шундай қилиб, бу йил қиролича Елизавета ҳам ўз туғилган кунига табрикларни, ҳатто унга энг яқин одамлардан ҳам телефон ва видео орқали қабул қилди. Таваллуд айём шарафига отиладиган салютлар ҳам бекор қилинган эди ўшанда.
Афтидан, Елизавета II ва унинг эри бундай узоқ вақт бирга бўлмаган. Шаҳзода Филипп нафақага чиққанидан бери, кўп вақтини Сандрингемда ўтказмоқда. Қиролича эса ўз вазифалари туфайли Букингем саройида қолмоқда.
Шаҳзода Филипп тарих давомида Британия қироллик оиласи аъзолари орасида умр кўриш давомийлиги бўйича рекорд ўрнатди. Эслатиб ўтамиз, 2017 йилда у ва унинг рафиқаси ўз тўйларининг 70 йиллигини нишонлаган эди.
LiveБарчаси