Нобель мукофоти бу йил қай тарзда топширилиши маълум бўлди
Олам
−
23 Сентябрь 2021
35792021 йил декабрь ойида ўтказиладиган Нобель мукофоти билан тақдирлаш маросими коронавирус билан боғлиқ вазият туфайли онлайн форматда ўтказилади.
Таъкидланишича, маҳаллий аудитория вакиллари Стокгольмдаги маросимда иштирок этишлари мумкин. Ослодаги тадбир тақдири эса ҳозирча номаълум.
Қайд этилишича, тақдимот 10 декабрга режалаштирилган. Нобель ҳафталигининг баъзи тадбирлари ҳам онлайн тарзда ўтказилиши маълум қилинган.
“Лауреатлар Нобель мукофоти медаллари ва дипломларини ўз мамлакатларида олишади. Тақдимот Стокгольм ратушасида маҳаллий жамоатчилик иштирокидаги тақдирлаш маросими билан бирлаштирилади. Норвегия Нобель қўмитаси тинчлик бўйича Нобель мукофоти совриндорларини Ослода қабул қилиш имкониятини очиқ қолдиради. Октябрь ўрталарида қўмита Ослода Нобель мукофоти билан тақдирлаш форматини эълон қилади”, дейилган ташкилотчилар баёнотида.
Эслатиб ўтамиз, ўтган йилда ҳам Нобель мукофотини топшириш маросими коронавирус пандемияси туфайли ҳар йилгидек Стокгольм филармониясида эмас, балки онлайн тарзда бўлиб ўтганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь