Коронавирус Нобель тақдимотига ҳам таъсир ўтказди
Олам
−
25 Сентябрь 2020
6306Анъанавий равишда декабрь ойида ўтказиладиган Нобель мукофотини топшириш маросими, 2020 йил коронавирус пандемияси туфайли ҳар йилгидек Стокгольм филармониясида эмас, балки онлайн тарзда бўлиб ўтади.
"Ҳаммамиз умумий трансляцияга уланамиз, студия Стокгольм мериясида жойлашади. Ҳар бир номзод ёки ўз мамлакатидаги Швеция элчихонасидан ёки ўз университетидан онлайн тарзда иштирок этади", деди Нобель жамғармаси раиси Ларс Хейкенстен.
10 декабрда Ослодаги шаҳар мэриясида ўтказилиши керак бўлган тинчлик бўйича Нобель мукофотини топшириш маросими эса, пандемия туфайли, Осло университетида топширилади. Маросим 1947-1989 йилларда ушбу университетда ўтказилган. 30 йилдан ортиқ вақт давомида эса шаҳар мэриясида мукофотлар эгасига топшириб келинарди.
Маълумот учун, Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин 2021 йил учун тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзод бўлган.
LiveБарчаси