Ким олади-я, шугинани-я... Путин ва Трамп Нобель мукофотига номзод бўлдилар

Олам 8052
image

Россия  Федерацияси Президенти Владимир Путин 2021 йил учун тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзод бўлди. Ёзувчи Сергей Комков 9 сентябрь куни Ослода жойлашган Нобель қўмитасига ариза юборган. 

"Бу менинг тинчлик бўйича Нобель мукофотига тўртинчи номзодимдир. У шу йилнинг 9 сентябрида юборилган ва 10 сентябрь куни ушбу ариза Ослода, Нобель қўмитаси штаб-квартирасида қабул қилиб олинган", деди Комков "Россия Президенти Владимир Путинни 2021 йилда тинчлик бўйича Нобель мукофотига тавсия этиш тўғрисида" мавзусида ўтказилган матбуот анжуманида. 

Комковнинг сўзларига кўра, у аризани юборгандан кейин вазиятни диққат билан кузатиб борди.

"Маҳаллий вақт билан соат 15:07 да Ослода қабул қилинган аризани Нобель қўмитаси котибларидан бири имзолади. Ушбу ариза ҳақида билгандан сўнг, Америка томонининг ғазаби чиқди. Кечга яқин, маҳаллий вақт билан соат 16:00 дан кейин, Ослодаги Америка вакили дарҳол қўлёзма ариза ёзиб, тинчлик бўйича Нобель мукофотига даъвогарлик учун ариза топширди. У мукофотга Бирлашган Араб Амирликлари ва Исроил ўртасидаги қандайдир низоларни ҳал қилган Трамп номзодини кўрсатди", деди ёзувчи.

Комковнинг таъкидлашича, номзодлар учун аризаларни қабул қилиш жараёни сентябрда бошланиб, октябрда якунланади. Март ойигача қўмита уларни кўриб чиқади ва март-апрель ойларида ўз таклифларини юборган ҳар бир кишига ариза қабул қилинганлиги, кўриб чиқилганлиги, рўйхатдан ўтганлиги тўғрисида хабарлар юборади. 

Швед саноатчиси ва ихтирочиси Альфред Нобелнинг васиятига кўра, тинчлик учун Нобель мукофотидан ташқари қолган барча мукофотлар Стокҳолмда топширилади. Тинчлик учун мукофот эгаси эса Ослода тақдирланади.

Рушана Султонова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 233
Рейтинг: 2.9
Теглар
t
×