Прописка тизими амалдан чиқарилиб, ўрнига “қайд этиш” кириб келади – Икромов
Жамият
−
17 Февраль 2020
9092Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ўзининг парламентга мурожаатномасида прописка тизими ислоҳ қилиниши кераклиги ва бу кўпчилик оёғига “тушов” бўлаётгани ҳақида айтиб ўтганди.
Давлат раҳбарининг ушбу танқидидан сўнг, кўплаб амалдорлар бу тизимни қоралаб чиқди. Прописка тизими масаласида аниқ тўхтамга келингани ҳақида бугунгача мутасадди ташкилот – Ички ишлар вазирлиги жим эди.
Бугун Халқаро пресс-клубда бўлган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазири ўринбосари Азиз Икрамов бу ҳақда тўхталиб ўтибди.
“Прописка – эскидан қолиб кетган тизим. 2011 йилдан ҳозирга қадар Тошкент вилоятида 76 мингдан зиёд фуқаро, Тошкент шаҳрида эса 200 минг фуқаро доимий пропискага ўтган. Эндиликда прописка сўзи амалдан чиқарилиб, ўрнига "қайд этиш" сўз бирикмаси ишлатилади”, дея маълум қилган мулозим.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб пойтахт Тошкент шаҳридан уй олиш учун прописка талаб қилинмаслиги мумкин. Бу ҳақда “Илм, маърифат ва рақамли иқтисодиётни ривожлантириш йили”да амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Президенти Фармони лойиҳаси ва 2020 йил Давлат дастури лойиҳасида қайд этилган.
LiveБарчаси