Нистелрой фаолиятини Германияда давом эттириши мумкин
Спорт
−
25 Ноябрь
1243“Манчестер Юнайтед”нинг собиқ бош мураббийи Руд ван Нистелрой Германиянинг “Гамбург” жамоаси бош мураббийлигига номзодлик қилмоқда. Бу ҳақда “Sky Germany” хабар берди.
Манбага кўра, “Гамбург” бош мураббийлигига бошқа номзодлар орасида падерборнлик Лукас Квасник, “Дармштадт 98”да ишлаган Торстен Либеркнехт ва Девид Вагнерлар бор.
Ван Нистелрой футболчилик фаолияти давомида “Гамбург” сафида тўп сурган. Немис клуби таркибида собиқ ҳужумчи 44 та ўйин ўтказиб, 17 та гол урган ва 3 та голга ассистентлик қилган.
Ван Нистелрой ўтган ёзда “Манчестер Юнайтед”га мураббий ёрдамчиси сифатида келиб қўшилган эди. Эрик тен Хаг истеъфога чиқарилганидан сўнг, 48 ёшли мутахассис “қизил иблислар” жамоасида вақтинчалик бош мураббий лавозимини эгаллади, бироқ яқинда португалиялик мутахассис Рубен Аморим "қизил иблислар" постини қабул қилиб олгач, нидерландиялик мутахассис ишсиз қолди.
LiveБарчаси
Тошкент шаҳрининг бош режаси тасдиқланди.
26 Декабрь