Нилуфар Аллабергенова янги лавозимга тайинланди
Жамият
−
15:46 6367 1 дақиқа
Бош прокурорнинг буйруғига асосан адлия катта маслаҳатчиси Нилуфар Анваровна Аллабергенова Тошкент шаҳар прокурори ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Нилуфар Аллабергенова тайинловга қадар Тошкент шаҳрининг Яккасарой тумани ҳокими лавозимида фаолият юритган.
Маълумот учун, Нилуфар Аллабергенова 1971 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. У 1995 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган. Аллабергенова шу пайтгача қатор масъулиятли вазифаларда, шу жумладан, турли йилларда Яшнобод, Чилонзор ва Мирзо Улуғбек туманларида прокурор ўринбосари лавозимларида ишлаган. 2019 йилдан шу 2023 йилнинг октябрь ойига қадар Яккасарой тумани прокурори сифатида фаолият юритган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь