Никотин вирусни ўлдиришга ёрдам берадими? Нарколог ўз фикрини айтди

Саломатлик

image

Баъзи оммавий ахборот воситаларида чекувчилар коронавирус инфекциясини камроқ юқтирганлиги ҳақидаги маълумотлар ҳақиқатга мутлақо тўғри келмайди. Бундан ташқари, пандемия пайтида чекиш COVID-19 касаллиги ҳолатида салбий оқибатларга олиб келиши мумкин. Бу ҳақда Россия соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош мустақил психиатри ва наркологи Эвгений Брюн гапириб ўтди.

“Сўнгги пайтларда оммавий ахборот воситаларида “коронавирус чекувчиларга камроқ таъсир қилади”, деган хабар тарқалмоқда. Бизнингча, бу маълумотлар нотўғри ва соғлиқ учун хавфлидир! Тамаки маҳсулотларини ҳар қандай усул билан истъмол қилиш хавфли!”, деди у.

Олимнинг таъкидлашича, бугунги кунга қадар никотиннинг ижобий таъсирини кўрсатадиган бирор ишончли маълумот қўлга киритилмаган. Аммо чекувчиларда иммунитетнинг жиддий пасайиши тўғрисида ишончли маълумотлар мавжуд. “Бундай асоссиз хабарларни тарқатиш манфаатдор томонлар ва ишлаб чиқарувчилар томонидан уюштирилган деб тахмин қилиш мумкин”, дея қўшимча қилди у.

Олимнинг фикрига кўра, одатий даврда саломатлик учун хавфли бўлган барча воситалар пандемия вақтида икки-уч баравар хавфли бўлади. Ҳар қандай ҳолатда ҳам соғлом турмуш тарзи ва саломатлик қоидаларига амал қилиш коронавирусни енгишнинг энг самарали усулидир.


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус никотин

Баҳолаганлар

176

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг