Никол Пашинян истеъфога чиқди

Олам

image

Бугун, 25 апрель куни Арманистон Бош вазири Никол Пашинян истеъфога чиққанини эълон қилди. У мамлакатда навбатдан ташқари парламент сайловлари ўтказилиши учун шундай қилди.

Пашинян 20 июнда парламент сайловлари ўтказилгунча Вазирлар Маҳкамасига раҳбарлик қилади.

Навбатдан ташқари сайловларда Пашинян “Фуқаролик келишуви” партиясидан ҳукумат раислигига номзод бўлади.

Арман қонунчилигига кўра, Миллий мажлисга навбатдан ташқари сайловлар амалдаги парламент тарқатиб юборилганидан кейин камида 30 кундан сўнг ва 45 кундан кечикмай ўтказилиши керак. Парламент ҳукумат раҳбари истеъфога чиққанидан кейин икки ҳафта ичида янги Бош вазирни сайлай олмаса, тарқатиб юборилади.

Маълумот учун, Арманистондаги сиёсий инқироз мамлакат ўтган йили кузда Тоғли Қорабоғдаги ҳарбий можароларда Озарбайжондан енгилганидан бери давом этяпти. Инқироз февраль ойи охирида Арманистон Қуролли Кучлари Бош штаби Пашиняннинг истеъфосини талаб қилгач кескинлашди. 

28 март куни Арманистон Бош вазири Никол Пашинян бўлажак парламент сайловлари фонида истеъфога чиқишини эълон қилди. Сиёсатчи Арманистон халқи кимни танласа, ўша шахсга ҳокимиятни топширишга тайёр. Пашинян сайловда ўз номзодини қайтариб олмоқчи эмас. Республикада парламент сайловлари жорий йилнинг июнь ойида бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Никол Пашинян Арманистон

Баҳолаганлар

192

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг