Нигериядаги қуролли ҳужумда 200 га яқин инсон ҳалок бўлди
Олам
−
04 Февраль 973 1 дақиқа
Бугун, 4 февраль куни Нигериянинг шимолий-марказий қисмида жойлашган Квара штатида қуролли шахслар томонидан уюштирилган ҳужум оқибатида кўплаб тинч аҳоли вакиллари ҳалок бўлди. Бу ҳақда “Al Jazeera” хабар берди.
Расмий маълумотларга кўра, ҳужум Нигер штати билан чегарадош бўлган Вородаги чекка қишлоқда содир бўлган. Қуролли шахслар қишлоққа бостириб кириб, уйлар ва дўконларни ёқиб юборган. Бу жорий йил давомида ҳудудда қайд этилган энг ҳалокатли ҳужумлардан бири ҳисобланади.
ОАВ хабарларига кўра, ҳалок бўлганлар сони 162 нафарга етган. Расмийлар эса “Reuters”га қурбонлар сони камида 170 кишини ташкил этишини айтган. Маълум қилинишича, ушбу ҳудудда қуролли гуруҳлар томонидан аҳолини ўлдириш, ўғирлаш ва чорва молларини талон-тарож қилиш ҳолатлари сўнгги вақтларда кўпайган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нигериянинг шимоли-шарқидаги Майдугури шаҳрида жойлашган масжидда содир бўлган портлаш оқибатида камида етти киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилган эди.
Жамшидбек Амиров
Live
БарчасиЭрдўған энди хотинини олиб Мисрга борди
04 Февраль