Нигерда 120 нафар террорчи йўқ қилинди

Олам

image

Жорий йилнинг 1 февраль куни Нигер ва Франция қуролли кучлари террорчиларга қарши қўшма ҳарбий операция бошлаган эди. Нигер жануби-ғарбида ўтган ушбу операциялар вақтида шу бугунга қадар 120 нафар террорчи йўқ қилинган. Бу ҳақида “France Press” агентлиги хабар бермоқда.

Мудофаа вазирлигининг маълумотларига кўра, 20 февралга қадар Нигер ва Франция ҳарбийлари Мали ва Буркина-Фасо билан чегарадош Тиллабери минтақасида ўтказилган операция давомида 120 нафар террористни зарарсизлантиришга муваффақ бўлган. Шунингдек, қуролли кучлар портловчи мосламалар яратишга мўлжалланган ускуналар ва бир нечта транспорт воситасини қўлга киритишган. Ҳарбийлар орасида йўқотишлар қайд этилмаган.

Худди шу ҳудудда 2017 йил октябрь ойида ИШИД террорчилик гуруҳининг минтақавий бўлинмаси жангарилари AҚШ-Нигер қўшма патрулини пистирмага учратишган эди. Ўшанда тўрт нафар Aмерика қўмондони ва худди шунча африкалик аскар ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Франция Нигер

Баҳолаганлар

39

Рейтинг

2.8

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг