Нидерландиядаги ҳарбий полигонга ўт кетди (видео)

Олам

image

Кеча, 29 апрель куни Нидерландиянинг Гелдерланд вилоятидаги “Т-Харде” қишлоғи яқинида жойлашган артиллерия полигонида катта ёнғин юз берди ва тахминан 500 гектар майдонни қамраб олди. Бу ҳақда NL Times хабар берди.

Қайд этилишича, ҳудудда портламай қолган ўқ-дорилар мавжуд ва бу ёнғинни ўчириш ишларини қийинлаштирмоқда. Шу сабабли ўт ўчирувчилар фақат чекка ҳудудларда ишлай олмоқда, ёнғин ҳудудига эса, фақат зирҳли техника кириши мумкин.

Ёнғин ҳозирча тўлиқ назоратга олинмаган ва уни бартараф қилиш бир неча кун давом этиши кутилмоқда. Операцияда 4 та ҳарбий техника ва 100 дан ортиқ ўт ўчириш ходими иштирок этмоқда.

Шунингдек, Шимолий Брабант вилоятидаги Oirschotse Heide ҳарбий полигонида ҳам ёнғин чиққани ҳақида хабар берилган. Бу ерда ёнғин тахминан 10 минг квадрат метр майдонни қамраб олган ва ҳарбий казармаларга яқин жойда давом этмоқда.

Фавқулодда хизматлар ёнғинни ўчириш учун 12 та махсус техника жалб қилган. Ёнғин сабаби ҳозирча аниқланмаган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Нью-Йоркнинг Астория (Куинс) ҳудудида жойлашган бўш турган черковда кучли ёнғин содир бўлди. Ҳодиса жойига 250 дан ортиқ ўт ўчирувчи ва тез тиббий ёрдам ходимлари жалб этилган ва 6 нафар ўт ўчирувчи жароҳат олган.


Мақола муаллифи

Теглар

ёнғин Нидерландия артиллерия полигони

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг