Ниҳоят Икарди асосий таркибга қайтмоқда
Спорт
−
02 Апрель 2019 4834 1 дақиқа
“Интер” ҳужумчиси Мауро Икарди 2 ойлик танаффусдан сўнг асосий таркибга қайтмоқда.
Жамоа бош мураббийи Лучано Спаллетти унини “Женоа”га қарши ўйин қайдномасига киритди.
“Мауро қайдномада. Маротта туфайли иккала томон виртуал эмас, ҳақиқий музокараларда иштирок этди. Демак, Икарди жамоага ёрдам бера олади. У асосий таркибда майдонга тушади”, деб айтиб ўтган Спаллетти.
Икарди хотини Ванда Нара ҳамда “Интер” ўртасидаги келишмовчилик туфайли 9 февралдан бери майдонга тушмаётган эди.
Live
Барчаси