Ниҳоят “Барселона” Мессисиз ЕЧЛ нимчорак финалига чиқишни уддалади

Спорт

image

29 ноябрга ўтар кечаси “Барселона” клуби сўнгги уч йил ичида илк бор Европа Чемпионлар лигасининг (ЕЧЛ) плей-офф босқичига чиқишга муваффақ бўлди. 

ЕЧЛ гуруҳ босқичининг 5-тури доирасидаги ўйинда Испаниянинг амалдаги чемпиони “Порту”ни қабул қилди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Шу тариқа, каталонияликлар муддатидан аввал Европа Чемпионлар лигаси плей-офф босқичига йўлланмани кафолатлади.

Каталония клуби аргентиналик ҳужумчи Лионель Месси жамоадан кетганидан кейин биринчи марта мусобақада гуруҳдан чиқишни уддалади. Месси кетгач, “кўк-анорранглилар” ҳали бирор марта кўҳна қитъанинг энг нуфузли футбол турнирида гуруҳдан чиқа олмаётганди. Бунгача икки марта каталонияликлар турнирнинг гуруҳ босқичида 3-ўринни эгаллади.

Таъкидлаш жоиз, Месси 2021 йилда Франциянинг ПСЖ клубига ўтганди. Ҳозирда аргентиналик юлдуз Американинг “Интер Майами” клубида ўйнамоқда.

Маълумот учун, Европа Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг сўнгги турида “Барселона” меҳмонда Бельгиянинг “Антверпен” жамоасига қарши баҳс олиб боради. Учрашув 13 декабрь куни бўлиб ўтади.


Мақола муаллифи

Теглар

Барселона Месси ЕЧЛ ПСЖ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг