Неймарсиз “Ал-Ҳилол” “Навбаҳор”дан устун келди, “Пахтакор” эса муҳим ғалабага эришди
Спорт
−
29 Ноябрь 2023
4374Кеча, 28 ноябрь куни футбол бўйича Осиё Чемпионлар лигасининг (ОЧЛ) 5-тур ўйинлари ниҳоясига етди. Наманганда “Навбаҳор” Саудия Арабистонининг “Ал-Ҳилол” клубини қабул қилган бўлса, Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси БААда “Ал-Айн” билан куч синашди.
Самвел Бабаян шогирдлари Неймарсиз Ўзбекистонга келган Саудия клубига 2:0 ҳисобида имкониятни бой берди. Меҳмонлардан голларга 68-дақиқада Малком ва 85-дақиқада Ал Досари муаллифлик қилди.
Максим Шацких мураббийлигидаги “Пахтакор” эса муҳим паллада ғалабага эришди. Сафарда ўз гуруҳи пешқадами билан куч синашган Тошкент клуби 3:1 ҳисобида рақибларидан устун келди. “Пахтакор” жамоаси сафида голларга Ҳожимат Эркинов ва Драган Черан муаллифлик қилди. БАА вакилларининг голини эса Муҳаммад Халфан киритди.
Шундай қилиб, 5 та турдан кейин “Навбаҳор” “D” гуруҳида 10 очко билан 2-ўринни эгаллайдиган бўлди. Мазкур гуруҳда 1-ўринни “Ал-Ҳилол” муддатидан олдин ўзи учун кафолатлаб қўйди. “Пахтакор” эса 7 очко билан “A” гуруҳида 2-ўринга кўтарилиб олди. “Ал-Айн” эса 12 очко билан квартет пешқадамлигини нақд қилди. Энди “шерлар” гуруҳдан чиқиши учун сўнгги турда ғалаба қозониши билан биргаликда “Шаржа”,“Ал Садд” ва “Персеполис”нинг очко йўқотишини кутишга мажбур бўлади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь