Неймар яна жароҳат олди
Спорт
−
05 Ноябрь
1791“Ал-Ҳилол”нинг бразилиялик ҳужумчиси Неймар Осиё Чемпионлар лигаси доирасида ўзбекистонлик Жалолиддин Машарипов тўп тепадиган Эроннинг “Истиқлол” жамоасига қарши ўйинда жароҳат олди.
Футболчи 57-дақиқада майдонга тушди, аммо 86-дақиқада алмаштирилди. Эпизодлардан бразилиялик футболчи тезликда ҳаракатланиб, бирдан секинлашиб қолди ва оёғида оғриқ ҳис қилди.
“Мен кучли оғриқни сездим. Энди мен текширувдан ўтаман ва бу жиддий муаммо эмас деб умид қиламан. Шифокорлар мени огоҳлантирди. Мен эҳтиёткор бўлишим ва кўпроқ ўйнашим керак”, дейди Неймар.
Қайд этиш жоиз, 32 ёшли футболчи октябрь ойида бир йиллик жароҳатидан қутулиб, сафга қайтганди. Неймар 2023 йил октябрь ойида Уругвайга қарши 2026 йилги Жаҳон чемпионати саралаш ўйинида тиззасидан жароҳат олган эди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь