Неймар қанча муддатга сафдан чиққани маълум бўлди

Спорт

image

Бразилия терма жамоаси тиббий директори Родриго Ласмар қанот ярим ҳимоячиси Неймар мушак жароҳатини олгани ва тахминан уч ҳафта давомида майдонга қайта олмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда Ласмар ESPN’га берган интервьюсида сўз очди.

Шу сабабли, футболчи Бразилия терма жамоасининг яқинлашиб келаётган Панама (31 май) ва Миср (5 июнь) терма жамоаларига қарши ўртоқлик учрашувларини ўтказиб юборади. Шунингдек, 2026 йилги Жаҳон чемпионатидаги биринчи ўйинга қадар тўлиқ тикланмаслиги ҳам мумкин.

“Неймар барча тиббий кўриклардан ўтди ва биз МРТ текширувини амалга оширдик. Натижада иккинчи даражали мушак жароҳати аниқланди. Футболчи даволанишни давом эттирмоқда ва унинг икки-уч ҳафта ичида соғайиши кутилмоқда”, деди Родриго Ласмар.

Маълумот учун, Бразилия терма жамоаси Жаҳон чемпионатидаги илк учрашувини жорий йилнинг 14 июнь куни Марокашга қарши ўтказади.


Мақола муаллифи

Теглар

Неймар Бразилия жароҳат

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг