Нетаньяхунинг қароргоҳида иккита портлаш рўй берди (видео)
Олам
−
17 Ноябрь
11132Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг Кесария шаҳридаги қароргоҳи ҳовлисида иккита портлаш юз берди. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.
Полиция ва Исроил умумий хавфсизлик кучлари маълумотларига кўра, айни пайтда қурбонлар ҳақида маълумот йўқ.
“Бош вазир Биньямин Нетаньяхунинг шахсий қароргоҳига отилган иккита снаряд унинг уй ҳовлисига келиб тушди. Ҳеч қандай зарар етказилмаган. Нетаньяху ва унинг оиласи бу вақтда уйда бўлмаган”, дейилади баёнотда.
Таъкидланганидек, полиция ва Исроил умумий хавфсизлик кучлари воқеа юзасидан текширув бошлаган. Исроил Президенти Исаак Герцог Х саҳифасида воқеани қоралаган ва тергов давом этаётганини айтган.
“Ҳуқуқ-тартибот идоралари ушбу хавфли эскалацияни кўрсатадиган жиддий ҳодисани қоралайди”, дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ливаннинг “Ҳизбуллоҳ” ҳаракати томонидан учирилган дрон Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг Тель-Авив шимолидаги Кейсария шаҳридаги шахсий қароргоҳига бориб урилганди. Дрон ҳужум қилган пайтда Нетаньяху қароргоҳда бўлмаган. Исроил ОАВ ҳарбийлар томонидан қўйилган тақиқ сабабли, зарар ва эҳтимолий жабрланганлар ҳақида қўшимча маълумот бермаган. Мамлакат қўшинларининг иқрор бўлишича, дрон кириб келганида ҳаво мудофааси тизими уни тўхтата олмаган. Ҳатто дрон ҳарбий вертолёт яқинидан учиб ўтган.
LiveБарчаси