Нетаньяхуга келган сирли қўнғироқ: у Мудофаа вазири билан мажлисни тарк этди (видео)

Олам

−

image

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Эрон билан кескинлик кучайиб бораётган бир пайтда Кнессет мажлисида шошилинч телефон қўнғироғини қабул қилиб, Мудофаа вазири Исраэль Кац билан бирга зални тарк этди. Бироқ қўнғироқни ким амалга оширгани ва суҳбатда қандай масалалар муҳокама қилингани номаълум. Бу ҳақда “Global OSINT News” хабар берди.

Қайд этилишича, кеча, 17 ноябрь куни Кнессетда парламент спикерини сайлаш жараёни бўлиб ўтган. Мажлис давомида Нетаньяхуга телефон қўнғироғи бўлган ва шундан сўнг, у Мудофаа вазири Исраэль Кац билан бирга зални тарк этган. Ҳозирча қўнғироқ ким томонидан амалга оширилгани ёки уларнинг нима сабабдан бирга чиқиб кетгани ҳақида расмий баёнот берилмаган.

Ушбу воқеа Исроил ва Эрон ўртасида ҳарбий кескинлик янада кучайиши мумкинлиги ҳақидаги муҳокамалар давом этаётган бир пайтда содир бўлди. Нетаньяху Эроннинг ядровий фаолиятини Исроил учун таҳдид сифатида баҳолаган. Мудофаа вазири Исраэль Кац эса ҳукумат ва армия хавфсизлик масалалари бўйича ҳамкорликда иш олиб бораётганини билдирган. Бироқ парламентдаги телефон қўнғироғининг Эрон билан боғлиқ эканини тасдиқловчи маълумот мавжуд эмас.

Ўша куни Кнессетда муҳим сиёсий ўзгариш ҳам юз берган. Мухолифат етакчиси Гади Айзенкотнинг иттифоқчиси Матан Кахана 66 овоз билан Кнессетнинг янги спикери этиб сайланган. Унинг рақиби Амир Охана эса 52 та овоз тўплаган. Матан Кахана Нетаньяхунинг “Ликуд” партияси вакили Амир Охана ўрнини эгаллаган. Бу эса октябрь ойидаги сайловларда кўпчиликни йўқотган Нетаньяху лагери учун янги сиёсий ўзгариш бўлди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил мухолифати вакиллари Биньямин Нетаньяхуни давлат тўнтаришига уринишда айблагани ҳақида хабар берилган эди. Бунга Нетаньяху идорасининг октябрь ойидаги сайловлар арафасида араблар етакчилигидаги партия аъзоларини асоссиз айблашга урингани ҳақидаги хабарлар сабаб бўлган.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг