Нетаньяху урушни тугатиб, Ғазони тарк этишдан бош тортди
Олам
−
27 Май
5524Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху қўшинларни олиб чиқиш ва блокададаги Ғазо секторига ҳужумларни тўхтатишдан бош тортди. Бу ҳақда Исроил ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Нетаньяху Ғазо секторидаги исроиллик маҳбусларни озод қилиш бўйича музокаралар олиб бораётган делегацияга бир неча бор кенг ваколатлар берган. ҲАМАС етакчиси Яҳё Синвар Исроил армиясини Ғазо секторидан олиб чиқиб кетишга чақирган, бироқ Нетаньяху бу таклифни рад этган.
Исроил давлат телевидениеси KAN хабарига кўра, Исроил ҳукумати раҳбари ҳарбий Вазирлар Маҳкамаси йиғилиши бошланишидан олдин Ғазодаги урушни тугатиш масаласи бўйича келишмовчилик билдирган.
Маълумот учун, 25 май куни Исроил ҲАМАС билан асирларни алмашиш ва ўт очишни тўхтатиш бўйича музокаралар кейинги ҳафта давом этишини эълон қилди, бироқ ҲАМАС бу ҳақда маълумот олмаганини айтди.
LiveБарчаси