Нетаньяху Польшага борса ҳам ҳибсга олинади

Олам

image

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху 27 январь куни Польша ҳудудида жойлашган Освенцим концлагери озод этилганининг 80 йиллигига бағишланган тантанали маросимда иштирок этса, ҳибсга олинади. Бу ҳақда “The Jerusalem Post” хабар берди.

Қайд этилишича, Польша Ташқи ишлар вазири ўринбосари Владислав Бартошевский агар Нетаньяху Польшага келса, у мамлакатнинг Халқаро жиноий суд олдидаги мажбуриятларига мувофиқ ҳибсга олинишини таъкидлаган.

Концлагер озод этилишининг юбилейи одатда катта давлат тадбири ҳисобланади. Исроил расмийлари Нетаньяху тадбирга бориши ёки бормаслигини тасдиқлашдан бош тортган ва Президент Ицхак Герцогнинг иштироки ҳам эҳтимолдан йироқ. Шу сабабли Таълим вазири Йоав Киш маросимда Исроилнинг ягона вакили бўлиши кутилмоқда.

Маълумот учун, 21 ноябрь куни ХЖС Нетаньяху ва Исроилнинг собиқ мудофаа вазири Йоав Галантни ҳибсга олиш учун ордер берган. Улар 2023 йилнинг 7 октябридан 2024 йилнинг 20 майига қадар Фаластин ҳудудида, жумладан Ғазо секторида содир этилган эҳтимолий ҳарбий жиноятлар ва инсониятга қарши жиноятлар учун жавобгар деб топилган. ХЖС дастлабки суд палатаси уларни қотилликлар, таъқиблар ва бошқа ғайриинсоний хатти-ҳаракатлар, шунингдек, уруш олиб бориш йўлида тинч аҳолини очликка маҳкум қилишда айбламоқда.

Шунингдек, Испания, Нидерландия, Бельгия, Ирландия, Литва ва Словения давлатлари Нетаньяхуни дипломатик иммунитетдан қатъи назар ҳибсга олишларини тасдиқлаган. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Польша ҳукумати Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяхуни ҳибсга олиниши бўйича Халқаро жиноий суд (ХЖС) ордерини бажариши ҳақида хабар берилганди.

Моҳимбегим Маъруфалиева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Польша Нетаньяху

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг