Нетаньяху Эрон дунёни гаровга олишидан қўрқяпти
Олам
−
04 Апрель 2023
11492Исроил Бош вазири Беньямин Нетаньяхунинг фикрича, агар Эрон ядро қуролига эга бўлса, бутун дунё Эрон томонидан гаровга олинади. Бу ҳақда у бугун, 4 апрель куни ўзинг Twitter'даги саҳифасида ёзиб қолдирди.
“Агар биз Эроннинг ядро қуролига эга бўлишига тўсқинлик қилмасак, бутун дунё бизни йўқ қилмоқчи бўлганлар томонидан гаровга олинадиган бошқа реалликка дуч келамиз”, деган Нетаньяху.
Шунингдек, у Эрон ядро қуролига эга бўлишининг олдини олиш Исроил учун асосий вазифа эканини билдирган.
Эслатиб ўтамиз, олдинроқ Беньямин Нетаньяху Тель-Авивдаги Америка-Исроил хавфсизлик конференциясида Эрон каби давлатларни ядровий қурол ишлаб чиқаришдан сақлаб қолишнинг ягона йўли ишончли ҳарбий таҳдид эканини айтганди. Ўшанда у Ироқ, Ливия ва Сурия мисолларини келтириб, уларнинг ҳар бири яқин ўтмишда оммавий қирғин қуролларини яратишга ҳаракат қилгани ва ҳар бир ҳолатда бу уринишлар ҳарбий куч билан муваффақиятли бостирилганини айтганди. Бошқа томондан Шимолий Корея жиддий қаршиликка дуч келмагани учун ядро қуролини яратишга муваффақ бўлганини билдирганди. Кейинчалик Исроил АҚШ билан Эрон ядро қуролига эга бўлишининг олдини олиш учун ўзаро ҳамкорликни кучайтиришга келишиб олган эди.
Теҳроннинг Россиядан C-400 ракета тизимларини олишга интилаётгани эса Исроилнинг Эронга ҳужумини тезлаштириши мумкин экани айтилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь