Нетаньяху Британияни “ядровий қуролга эга биринчи исломий республика” деб атади

Олам

image

Исроил Бош вазири Биньямин Нетаньяху Буюк Британияни “ядровий қуролга эга бўлган биринчи исломий республика” деб атади. Бу ҳақда “The Guardian“ хабар берди.

Қайд этилишича, Нетаньяху бу фикрларни Исроил армияси радиосига берган подкаст интервьюсида билдирган. У Британияда Исроилга нисбатан муносабат ўзгарганини танқид қилиб, мамлакатни “исломий республика”га айланишда айблаган.

Нашрга кўра, Нетаньяхунинг бу баёноти Британияда кескин танқидларга сабаб бўлган.

Маълумот учун, Британия расман исломий республика ҳисобланмайди. Мамлакат ядровий қуролга эга бўлган давлатлар қаторига киради, Покистон эса расмий номи “Покистон Ислом Республикаси” бўлган ягона ядровий ислом давлати ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалоқ Туркия Ташқи ишлар вазири Ҳоқон Фидан Исроилнинг Эрондан сўнг душмансиз яшай олмаслигини айтиб, мамлакат Бош вазир Биньямин Нетаньяху Туркияни янги душман деб эълон қилиш ҳаракатида эканини билдирганди.


Мақола муаллифи

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг