Непалда ҳайвонлар оммавий қурбон қилинмоқда

Олам

image

Непалда маҳаллий диний маросим ортидан ҳайвонлар оммавий тарзда қурбон қилинмоқда. Бу ҳақда CNN хабар берди.

Қайд этилишича, 9-10 декабрь кунлари Барияпур чегара шаҳридаги Гадҳимаи ибодатхонасида сигир, эчки, товуқ, чўчқа, ўрдак ва ҳатто сичқонлар ҳам қурбонлик учун ўлдирилмоқда. Ушбу маросим ҳар беш йилда бир марта ўтказиладиган бир ойлик фестивалнинг бир қисми ҳисобланади.

Непал ва Ҳиндистондан минглаб диндорларни ўзига жалб қилувчи Гадҳимаи фестивали дунёдаги энг йирик ҳайвон қурбонлик қилиш маросими ҳисобланади. Ушбу тадбирда қилич кўтарган эркакларнинг минглаб ҳайвонларни сўяётгани акс этган суратлар халқаро норозиликларни келтириб чиқарган.

Фаоллар бу йил 500 минггача ҳайвон қурбон қилиниши мумкинлигини тахмин қилмоқда. Бу эса олдинги икки фестивалдагидан икки баравар кўп.

“Humane Society International India” ташкилотининг ҳукумат ишлари бўйича катта менежери Аркаправа Бҳар олдинги фестиваллардаги қурбонлик маросимларини кузатганини ва бу манзара ниҳоятда ҳайратга солганини айтган. Фаоллар буни “қонли саҳна” сифатида тасвирлаган.

“Ҳудуд бутунлай сигир бошлари ва қонга тўлган эди. Бу жуда ваҳший ва гигиенага тўғри келмасди ҳамда соғлиқ учун хавф туғдириши мумкин эди. Воқеани кўраётган кўплаб болалар учун бу руҳий жароҳат етказиши мумкин”, дейди Бҳар.

Маҳаллий ривоятларга кўра, Гадҳимаи ибодатхонасидаги анъана 250 йилдан ортиқ вақтдан бери давом этиб келмоқда. Бу анъана бир вақтлар қамоққа олинган феодал ер эгасининг тушига кирган бўлиб,  унда феодал Гадҳимаида оммавий ҳайвон сўйиш орқали муаммоларини ҳал қилиш мумкинлигини кўрган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳиндистоннинг Уттар-Прадеш штатида жойлашган мактабда мактаб эгаси ва бир неча ходимлар 11 ёшли ўқувчини қурбонлик сифатида ўлдирган эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Непал ҳайвонлар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг